Уйланиш одоби

Издательство «Sano-standart»
Автор  Имом Ғаззолий
Формат 60х84 1/16
Страница 128
ISBN 978-9943-5201-6-5
Год 2018

Никоҳнинг фазилатлари ва фойдалари кўп. Шунга биноан эр ва аёлларнинг зиммаларидаги вазифалар ҳам бир олам. Имом Ғаззолийнинг ушбу «Уйланиш одоби» китобида ана шу хусусда сўз юритилади.
Никоҳда нафс билан курашиш, фарзандли бўлиш, шаҳватдан тийилиш, уй ишларининг бошқарилиши, сулоланинг кўпайиши каби фойдалар борки, булар мазкур китобда атрофлича шарҳланади.
«Уйланиш одоби» китобининг иккинчи қисмида инсон ўз нафси билан курашиши, шаҳватини тийиш йўллари, оч юришнинг фойдалари ва ортиқча тўқликнинг инсон жисми ҳамда руҳига келтирадиган зарарлари тўғрисида мулоҳазалар баён қилинади.
Мазкур китобдаги дурдона фикрлар, ўгитлар руҳий, маънавий турмуш тар­зингизни покиза мезонлар асосига қуришда ёрдам беришига ишончимиз комил.

Категория: Метка:

Описание

Описание

СЎЗБОШИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Инсон ҳаётини муайян тартибга солиб тургувчи мезонлар бор. Шариатимиз кўрсатмаларида шу ўлчовлар ўз ифодасини топади, албатта. Инсон ҳаётда ёлғиз яшай олмайди. Жуфт ҳолда, эр-хотин бўлиб яшашнинг қонун-қоидаларини, шаръий ҳукмларини теран англаб олиш ўша оилавий ҳаётнинг бахт-саодатини таъмин этиши мумкин. Бўлажак эр-хотинлар учун шариатимиз қоидасига кўра никоҳ ўқилади. Уларнинг бир оила бўлиб яшашлари юзасидан гувоҳлар олдида ваъ­далари олинади. Зотан Қуръони каримда никоҳ хусусида бир неча оят­лар келади. Шунингдек, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Никоҳ менинг суннатим­дир. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас», дея марҳа­мат қилганлар ва бошқа бир ҳадисларида уйланишга, кўпайишга буюрганлар.
Умуман, никоҳнинг фазилатлари ва фойдалари бор. Шунга биноан эр ва аёлларнинг зиммаларидаги вазифалар ҳам бир олам. Имом Ғаззолийнинг ушбу «Уйланиш одоби» номли китобида ана шу масалалар юзасидан батафсил маълумот берилади.
Никоҳда фарзандли бўлиш, шаҳватдан тийилиш, уй ишларининг бошқарилиши, сулоланинг кўпайиши, нафс билан курашиш каби фойдалар борким, булар мазкур китобда атрофлича шарҳланади.
«Уйланиш одоби» китобининг иккинчи қисмида инсон ўз нафси билан курашиши, шаҳватини тийиш йўллари, оч юришнинг фойдалари ортиқча тўқликнинг инсон жисми ҳамда руҳига келтирадиган зарарлари тўғрисида мулоҳазалар баён қилинади. Нафсни тийиш, нафсга қарши мужоҳада этишнинг энг савобли йўли инсон ўзини очлик ва сувсизлик билан имтиҳон қилишидир. Нафсни турли-туман ноз-неъматлар билан тинимсиз сийлашнинг оқибати яхшилик билан туга­майди. Бундай баднафс киши очларни, камбағал ва бечораваш кимсаларни эсламайди. Тўқлик унинг кўнгил кўзини кўр қилади. Оқибатда Яратгувчини унутади, ибодати сустлашади. Очликда эса ҳикмат кўп. Бу хусусда ўтган улуғларимиз кўплаб пурмаъно фикрларни билдирганлар. Мазкур китобда келтирилган ана шу фикр дурдоналаридан, ўгитлардан маърифий озуқа олиш рухий, маънавий турмуш тарзингизни покиза мезонлар асосига қуришда мухим дастур бўлишига ҳамда ёрдам беришига ишончимиз комил.
Имом Ғаззолий ҳазратларининг ушбу китобларидан баҳраманд бўлиш ва ундаги кўрсатмаларга амал этишни Аллоҳ таоло сиз азизларга насиб айласин!

Абдулазиз МАНСУР