99 хос исмга 99 мос Ҳикоя

Издательство «Sano-standart»
Автор Орзигул Ҳамроева
Формат 70х100 1/16
Страница 32
ISBN 978-9943-4621-5-1
Год 2016

Мазкур китобда Оллоҳнинг 99 хос исми, уларнинг моҳияти фарзандларимиз осон тушунадиган кичик, содда, мазмунли ҳикоячалар асосида баён қилинган. Ҳикоялар сўнгида «Қиссадан ҳисса» тарзда берилаётган хулосалар, аждодларимизнинг одоб-ахлоқ, комил инсон сифатларига доир ҳикматлари, панд-ўгитлари, Луқмони Ҳакимнинг фарзандига насиҳатлари, назм жавоҳирларидан намуналар, айниқса ҳар ҳикоянинг рангли суратлар билан безангани ушбу китобнинг фазилатли жиҳатларидир.
Азиз ота-оналар! Ушбу китоб фарзандларингиз билан оила даврасида ўтказадиган ширин суҳбатларингизга янгича мазмун, файз бағишлашидан, шунингдек, илм-маърифатимиз, ихлос-эътиқодимиз янада баркамол бўлишида ёрдам беришидан умидвормиз.

Категория: Метка:

Описание

Описание

Муҳтарам Юртбошимиз ёзадилар:
«Фарзандга меҳр қўйиш, уларнинг қорнини тўқ, устини бут қилиш ўз йўли билан, лекин болаларимизни ёшлик чоғидан бошлаб миллий тарбия, ахлоқ-одоб, юксак маънавият асосида вояга етказиш биз учун доимо долзарб аҳамият касб этиб келган».
Яратганга шукрлар бўлсинки, мустақиллигимиз шарофати билан халқимиз маънавиятини янада юксалтирадиган бой маънавий меросимиз хазиналаридан янада кўпроқ фойдаланишга муяссар бўлдик.
Қўлингиздаги китоб ҳам ушбу баракотнинг бир меваси ўлароқ эътиборингизга ҳавола этилмоқда.
Китобда Оллоҳнинг 99 хос исми, уларнинг моҳияти фарзандларимиз осон тушунадиган кичик, содда, мазмунли ҳикоячалар асосида баён қилинган.
Ҳикоялар сўнгида «Қиссадан ҳисса» тарзда берила-ётган хулосалар, аждодларимизнинг одоб-ахлоқ, комил инсон сифатларига доир ҳикматлари, панд-ўгитлари, Луқмони Ҳакимнинг фарзандига насиҳатлари, назм жавоҳирларидан намуналар, айниқса ҳар ҳикоянинг рангли суратлар билан безангани ушбу китобнинг мазмун-моҳиятини янада б`ойитган.
Азиз ота-оналар! Ушбу китоб фарзандларингиз билан оила даврасида ўтказадиган ширин суҳбат-ларингизга янгича мазмун, файз бағишлашидан умид-вормиз.

Абдумурод Тилавов,
филология фанлари номзоди