Ўғлимга 12 насиҳат

Издательство «Sano-standart»
Автор Муҳаммад Камол
Формат 60х84 1/16
Страница 128
ISBN 978-9943-5201-9-6
Год 2018

Муаллиф китобида болаларга тушунарли бўлган тил билан, энсани қотирмайдиган, малол келмайдиган йўсинда ўсмирларга Яратганни таниш, ўзининг ахлоқий ва руҳоний қиёфасини тайин этиш юзасидан ўгитлар беради. Синовдан иборат инсон умрини файзли, фойдали ва зийнатли қилиш учун сув ва ҳаводай керак бўлган насиҳатлар Қуръони карим ва Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳадисларидан келиб чиққан ҳолда берилганлиги уларнинг таъсир даражасини оширган.

Категория: Метка:

Описание

Описание

«Ўғлимга 12 насиҳат»
китоби юзасидан мулоҳазалар

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Одамнинг умри камолот йўлидир. Чунки у бир умр етукликка интилиб яшайди. Туғилган вақтида бир парча эт бўлган чақалоқ умри давомида улкан қоматли, бақувват кишига айланади. Умрининг дастлабки йилларида иссиқ билан совуқнинг, яхши билан ёмоннинг фарқига бормайдиган бола йиллар ўтиб, ақли қилни қирқ ёрадиган, табиат ва жамиятда рўй берадиган ўта чигал ҳодисаларнинг сабабини изоҳлайдиган даражага етади. Лекин шунинг ўзи инсоннинг етук-лиги учун етарли эмас. Руҳ эгаси бўлган яратиқ сифатида одам ўзининг руҳоний жиҳатларини ҳам камолотга етказиши лозим бўлади. Қўли-миздаги «Ўғлимга 12 насиҳат» китоби ёш одамнинг руҳий камолотини таъминлаш йўлидаги истакларнинг натижасидир.
Муаллиф китобида болаларга тушунарли бўлган тил билан, энсани қотирмайдиган, малол келмайдиган йўсинда ўсмирларга Яратганни таниш, ўзининг ахлоқий ва руҳоний қиёфасини тайин этиш юзасидан ўгитлар беради. Синовдан иборат инсон умрини файзли, фойдали ва зийнатли қилиш учун сув ва ҳаводай керак бўлган насиҳатлар Қуръони карим ва Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳадисларидан келиб чиққан ҳолда берилганлиги уларнинг таъсир даражасини оширган.
Китобда тавҳид бўйича берилган ўгит, Аллоҳнинг зоти, сифати ва амалидаги бирлиги ғоят таъсирли ва тушунарли йўсинда англатилган. Шунингдек, асарнинг ахлоқ борасидаги ўринлари ҳам ўқувчиларнинг ақлу шуурига етиб борадиган тарзда битилган. Ислом динининг ахлоқ асосига қурилганлиги, эзгу ахлоқнинг ибодатдан афзалроқ эканлиги, гўзал ахлоқий сифатларгина инсонни баланд рутбага кўтариши мумкинлиги сингари ўринлар мантиқан асосли ва тушунарли битилган. Китобда Аллоҳ элчисининг: «Амалларнинг қиймати ниятларга боғлиқдир» – деган ҳадисидан келиб чиқадиган маъно юзасидан билдирилган мулоҳазалар ғоят қимматлидир. Ниятнинг амалдан аввал келиши ва яхши ниятнинг эзгу амалдек хайрли эканлиги ҳақидаги қаноат собир бир мўмин, комил бир инсон шахсияти
шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.
Инсонни ҳақиқат манзилларига етаклаш-да илмнинг катта аҳамиятга эгалиги китобда жуда ишонарли кўрсатилган. Илмсиз ақлнинг инсонни ҳалокатга етаклаши мумкинлиги борасидаги фикрлар кишига кучли таъсир кўрсатади. Расулуллоҳнинг «Ҳикмат мўминнинг йўқотганидир. Уни қаердан топса, олади» – деган ҳадиси замиридаги теран маъно рисолада яхши очилган. У болаларни илм олишга ундайдиган тарзда ёзилганлиги билан диққатга моликдир. Китобда инсон камолотининг руҳоний жиҳатларигагина тўхталиб қолинмай, инсон турмушининг маиший жиҳатларини ташкил этишга доир соғлиқни сақлаш, хотиржамликка эришиш, оилани бошқариш, ота-она ҳаққини адо этиш, сарф-харажатлар, эҳсон, исрофгарчилик, идора бобида билдирилган фикрлар ҳам амалий салмоғи ва мантиқий асослари билан диққатни тортади. Айниқса, Аллоҳ ота-онага осий бўлган банданинг ибодатини қабул қилмаслиги борасидаги ҳақиқатлар кишига кучли таъсир кўрсатади. Бинобарин, ёшлар маънавиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Китобдаги насиҳатлар орасидаги ҳақиқатни англаш, уни билиш учун нафсни енгиш кераклиги борасидаги ўгитлар, айниқса, таъсирли баён этилган. Жангдан қайтаётган Расулуллоҳ (с.а.в.) томонидан айтилган: «Биз кичик жиҳоддан катта жиҳодга қайтяпмиз» – фикрининг шарҳи ўқувчига кучли таъсир кўрсатиши шубҳасиздир. Пайғамбаримиз мушрикларга қарши урушни катта жиҳод деганларидаги теран маъно болалар томонидан англаб олинадиган тарзда битилган. Чиндан ҳам одамнинг нафси энг қаттол душмандан ҳам хавфлироқ ва ёвузроқдир. Душманни ташқаридан эмас, ўзидан изламаган ва унга қарши тинимсиз жанг қилмаган одамнинг комил инсон бўлиши мумкин эмас. Инсоний комиллик йўли одамнинг ўз нафсига қарши олиб борган кураш йўлидир. Чунки душман билан ҳар замонда жанг қилинса, нафс билан туну кун олишиш лозим бўлади.
Хуллас, китоб ўзбек ўқувчиларининг қўлига етиб борса, кўнгилларига ҳам кўчиб ўтишига ишонч бор. Чунки у жуда таъсирли ва кишини ўзига ром қилар даражада ўқишли қилиб ёзилган. Иншааллоҳ, ушбу китоб билан ўқувчи кўнгли орасидаги масофа қисқа, уларнинг бир-бирига яқинлашуви тез ва доимий бўлгай!

Педагогика фанлари доктори, профессор
Қозоқбой ЙЎЛДОШЕВ
2004 йил 6 май