Картошка – кўп дардларга шифо

Издательство «Sano-standart»
Автор Очилова Холида
Формат 60х84 1/16
Страница 32
ISBN 978-9943-4620-7-6
Год 2016

Ушбу рисолада Картошканинг таркиби, шифобахш хусусиятлари, ундан шифо мақсадида фойдаланишнинг йўл-йўриқлари ҳақида қимматли маълумотлар берилди.

Категория: Метка:

Описание

Описание

Куёшли Ўзбекистонимизда етиштириладиган сабзавот ва полиз экинлари шифобахш хусусият-ларга эга, чунки уларда витаминлар, минерал туз-лар, микроэлементлар жуда кўп. Улардаги қанд, крахмал, органик кислоталар, пектин моддаси ва фитонцидлар организмга ижобий таъсир этади. Саб-завотлар ҳазм безлари фаолиятини яхшилаб, фер-ментлар фаоллигини оширади. Сабзавот ва полиз экинлари витаминлар манба ҳисобланиб организмни каротин, витамин С, К, В1, В2, В6, В9, РР, Е ва бошқа витаминлар билан бойитади. Айнан картош-када салмоқли миқдорда калий бўлганлиги учун организмдан ортиқча сув ва ош тузини чиқариб ташлаб, модда алмашинувини яхшилаши сабабли, турли пархезларда тенгсиз маҳсулот ҳисобланади. Картошка углеводларга бой бўлганлиги учун бошқа сабзовотларга нисбатан 3-4 марта калориялиги юқори. Ошқозон ва ошқозон 12 бармоқли ичак яра касалликларида жуда фойдали озуқа ҳисобланади. Картошка таркибида бошқа сабзовотларга нисбатан оқсил, аминокислоталар, витаминлар ва минерал моддаларни кўплиги учун у ўта шифобахш ҳисобланади.