Шифобахш чойлар
Издательство | «Sano-standart» | |
Автор | Феруза Иноғомжонова | |
Формат | 60х84 1/16 | |
Страница | 80 | |
ISBN | 978-9943-4619-0-1 | |
Год | 2016 |
Ҳаётда энг кўп истемол қиладиганимиз чойдир. Бироқ унинг қайси тури, қай тарзда ичилса, дардга дармон бўлиши ҳаммани қизиқтириши табиий.
Азиз ўқувчи, ушбу китобчани ўқигач, чой ҳақидаги тасаввурларингиз янада кенгайишига аминмиз.
Описание
Описание
Ҳаёт – сир уни билинг!
Доривор чойлар Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон халқ табобатида жуда қадимдан қўлланиб келинади. Турли доривор ўсимликларнинг илдизи, танаси, барги, ғунча ва гуллари ҳамда дон-мевалари кўпгина касалликларда дори вазифасини ўтайди. Бундай дори-дармонларни халқ табиблари ҳанузгача қўллашади. Доривор йиғмалар ва чойлар маълум бир касалликни даволашга мўлжалланган бир нечта доривор ўсимликларни йирик майдаланган маҳсулотларининг аралашмасидир. Йиғмалар ва чойлар қатъий дозаланмаган (дозаларга — истеъмол қилинадиган миқдорларга бўлинмаган), тахминий дозаланадиган дори тури бўлгани учун, уларни одатда заҳарли ва кучли таъсир қилувчи ўсимликлардан тайёрланмайди. Тахминий дозалаш йиғма ёки чойдан дори тури тайёрловчи шахс (беморнинг ўзи ёки унга дори тайёрлаб берувчи) зиммасига юкланган. Масалан, бир ош қошиқда (ёки чойқошиқда) олиб, бир стакан қайнаб турган сувда дамланади ва ҳоказо.
Йиғма ва чойлар ишлатилишига қараб қуйидагича бўлишлари мумкин:
Оғриган ерга қиздириб (ёки қайнатиб) босиладиган (ёки боғланадиган) йиғма ва чойлар.
Ванна қилиш учун йиғма ва чойлар.
Дамлама ва қайнатмалар тайёрлаш (истеъмол қилиш) учун йиғма ва чойлар.
Чекиш учун йиғма ва чойлар ва бошқалар.
Бу йиғма ва чойлар бир-биридан таркиби ҳамда тайёрлаш технологияси (усуллари) бўйича фарқ қиладилар.
Май ойи турли хил гиёҳларнинг айни етиладиган вақти ҳисобланади. Шунинг учун, майда етиладиган гиёҳ ва ўсимликлардан ғамлаб қуритиб олинса, йил давомида улардан соғлиқ учун унумли фойдаланиш мумкин. Турли гиёҳлар ва доривор воситалар қўшиб дамланган чой дардлардан халос бўлишга ёрдам беради. Шифобахш чойни қандай дамлаш кераклигини билиб олсангиз, бас!
Муаллиф Ф.Ш.Иноғомжонова,
“Билим ва интеллектуал салоҳият”
маркази бош эксперти, шифокор