Урология

Издательство «Sano-standart»
Автор Поль Брегг
Формат 60х84 1/16
Страница 128
ISBN 978-9943-348-70-7
Год 2015

Баъзи касаллик турлари борки, уни ҳатто яқинларингизга айтишга истиҳола қиласиз. Вақт ўтган сари эса у сизни янада қийнай бошлайди.
Мазкур китоб бу борада сизга яқин маслаҳатчи бўлса ажаб эмас.
Доимо соғ-саломат бўлинг, азиз ўқувчи!

Категория: Метка:

Описание

Описание

Урология (юнон тилидан: uro – сийдик ва logos – фан) — хирургиянинг эркакларда сийдик-таносил, аёлларда эса сийдик ажратиш органлари касалликларини ўрганиш билан шуғулланадиган бўлимидир. Бу органларга одатда буйраклар ва сийдик йўллари, қовуқ, сийдик чиқариш канали, шунингдек эркакларда простата бези, мояклар, уларнинг ортиқлари, уруғ чиқарувчи йўллар, уруғ пуфакчалари киради.
Урологик беморлар оғир тоифадаги беморлардан саналади: кексалик ёши, сийдик тўхтовсиз ажралиб турадиган дренаж найчалари ўрнатилганлиги, уларда эндоскопик ва рентгенологик текширишлар ўтказиш зарурлиги умумий амалиёт врачлари ва урологлардан махсус билимлар ва амалий кўникмаларни талаб қилади. Бундай билим ва малакаларга фақат урология бўлимларининг тиббий ходимларигина эмас, балки бошқа кўпчилик бўлимларнинг, айниқса хирургик, гинекологик, терапевтик бўлимлар ва поликлиника кабинетларида ишлайдиган врач ва ҳамширалар ҳам эга бўлишлари керак. Чунки улар ўз фаолиятида асосий дардидан ташқари урологик хасталиклари ҳам бўлган беморлар билан мулоқотда бўлишларига тўғри келиши мумкин.
Бундан ташқари, урологик текшириш усуллари хилма-хиллигидан ташқари, тадқиқотчидан, маълум маънода “санъат” талаб қилади, тиббий ёрдам кўрсатишга эса бошқа ҳамма касбдаги врачлар, умумий амалиёт врачлари айниқса, ҳар қандай шароитда ҳам тайёр бўлиб туриши зарурдир.