Оила тақвими
Издательство | «Sano-standart» | |
Автор | Aҳмаджон Мурод ўғли | |
Формат | 70х84 1/32 | |
Страница | 96 | |
ISBN | 978-9943-4618-2-6 | |
Год | 2016 |
Азиз ўқувчи! «Оила тақвимингиз»нинг ушбу сонида оилада она ва бола, тарихда из қолдирган машҳур аёллар, дўстлик каби мавзуларга кенгроқ ўрин бердик.
Ҳикматлар ҳам оилангизга ёғду бўлиб киришидан умидвормиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 1013 рақамли рухсати билан чоп этилди.
Описание
Описание
АСОСИЙ НАРСА
Ўқитувчи дарс пайтида уч литрлик банка олиб, унинг ичига тухумдек келадиган тошларни солди. Банка тўлгач, талабалардан “Тўлдими?” деб сўради. “Тўлди” деб жавоб беришди талабалар. Шунда муаллим халтачадаги нўхатни банка ичига ағдарди. Нўхат бўш жойларни тўлдирди. “Тўлдими?” деб сўради муаллим. “Тўлди” дейишди талабалар. Шунда муаллим бошқа халтачадаги қумни банка ичига ағдарди. Қум қолган бўш жойларни тўлдирди. “Тўлдими?” деб сўради яна муаллим. Талабалар кулиб: “Ҳа, тўлди”, дейишди. Энди устоз ҳам: “Мана энди ҳақиқатда тўлди”, деди. Талабалар муаллимдан бу тажрибанинг маъносини сўрашди.
– Мана бу банка сизнинг ҳаётингиз. Мана бу беш-олти дона тош сизнинг ота-онангиз, оилангиз, фарзандларингиз, қариндош-уруғ ва дўстларингиздир. Улар ҳаётингизда биринчи ўринда туришлари керак.
Мана бу нўхатлар эса сизнинг ишингиз, мартабангиз, обрў-эътиборингиз, машинангиз, дала ҳовлингиз ва бошқалар.
Мана бу қумлар эса бўш вақтингизни тўлдирадиган ўйин-кулги, хурсандчилик. Агар банкани дастлаб қум билан тўлдирсангиз, унда тошлар ва нўхатларга жой қолмайди. Демак, ҳаёти ўйин-кулгидан иборат бўлган одамнинг на иши, на обрўси ва на оиласи бўлади. Худди шунингдек, банкани дастлаб нўхат билан тўлдирсангиз, қумга жой топилади, лекин тошлар сиғмайди. Демак, фақат пул, мартаба ва шунга ўхшаш нарсалар кетидан қувган одамнинг ҳам на дўстлари, на қариндошлари бўлади. Сиз биринчи ўринга тошларни, яъни ота-она, оила, дўст, қариндошларни қўйинг. Тошлар учун нўхатларни камайтиришингиз мумкин, лекин нўхатлар учун тошлардан воз кечманг.
Ҳа азизлар, асосий нарса – оиламизни ардоқлаш ҳаммамизга насиб этсин!