Лавлагининг даволовчи хусусиятлари ҳақида

Издательство «Sano-standart»
Автор Феруза Иноғомжонова
Формат 60х84 1/16
Страница 64
ISBN 978-9943-4619-8-7
Год 2016

Табиат қўйнида биз кўриб, эътибор бермаган минглаб неъматлар борки, булардан бири лавлагидир.
Лавлагининг шифобахш хусусиятлари ҳақида маълумот берувчи ушбу рисола сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.

Категория: Метка:

Описание

Описание

КИРИШ

Лавлагининг табобатдаги ўрни ҳақидаги маълумотлар Гиппократ, Цицерон, Жолинус, Абу Бакр ар- Розий, Ибн Сино каби Европа ва Шарқ илм-фанининг буюк намояндалари ўз китобларида маълумот бериб ўтганлар.
Куз ва қиш фаслида дастурхонимиз кўркига айланган лавлаги кўплаб шифобахш хусусиятларга эга. Чунки у темир, натрий, магний, кальций, фосфор ва В, А ва С гуруҳларига кирувчи витаминларга бой бўлиб, организмни иммун тизимини мустаҳкамлашга хизмат қилади, моддалар алмашинуви ҳамда ҳазм жараёнини яхшилайди.
Юрак касалликлари профилактикаси ва давосида асосий манба бўлиб хизмат қилади. Лавлаги суви қон учун жуда фойдали – эритроцитлар ҳосил бўлишини рағбатлантириб, гемоглобинни оширади. Гипертония, атеросклероз ва уйқусизликда ёрдам беради, шунингдек, у жигар, буйрак, ўт қопини тозаловчи восита ҳамдир.
Кўпчилик қизил лавлагини хуш кўрмайди. Лекин мутахассислар уни овқатланиш рационига қўшишни тавсия этишади. Чунки қизил лавлагида инсон танаси учун ниҳоятда фойдали бўлган витаминлар бор.
Қизил лавлаги – энг кам калорияли, парҳезбоп сабзавот маҳсулоти. Парҳез тутаётган кишилар учун лавлаги мазали, ширин ва очликни бартараф этувчидир. Лавлаги танани ёғ босишидан ҳимоя қилади.
Қизил лавлаги ҳомиладор аёллар учун фойдали маҳсулот, таркибидаги фолий кислотаси ҳомилани ҳар хил касаллик ва иллатлар ривожланишидан, бола муддатидан олдин туғилишидан ҳимоялаб туради.
У яна инсон танасидаги чарчоқ ва ҳорғинликни қолдирувчи кучли восита ҳисобланади, кайфиятни кўтаради, чарчоқни тарқатади ва танага қувват бағишлайди. Мутахассислар уни жисмоний ва ақлий толиқиш даврида истеъмол қилишни тавсия этишади.
Инсон соғлом бўлса, унинг кайфияти, руҳияти кўтарилиб, соғлом фикрлайди.
Бир сўз билан айтганда, лавлаги инсон аъзоларини ёшартиришда беминнат ва холис хизмат қилади. Айнан мана шу хусусияти туфайли ҳам лавлаги қадим замонлардан барча халқларнинг таомномаларидан кенг ўрин олган.
Табиат инсонга бебаҳо хазина яратган. Бу ўсимликлар дунёсидир. Инсониятни ўз қучоғида олиб турган табиат бутун жонзотларга озиқ-овқат манбаи, ҳаёт бахшида этган макон бўлиб қолмасдан, балки турли хасталиклардан холи қилувчи, шифоловчи табиий омиллари билан ҳам даволар хазинасидир.

Қадимий рубоийлардан:
Йиллабу ҳафталаб хоҳ эртаю кеч,
Уйингдан ўн нарса аримасин ҳеч,
Қатиғу, хоҳ гўшту, думба, ёғ, ҳасип,
Асалу, нон, мева, сариёғ, шиннию, гуруч.

Муаллиф Иноғомжонова Феруза Шокировна, «Билим ва интеллектуал салоҳият»
МЧЖ бош эксперти