Пиёз – кўп дардларга даво

Издательство «Sano-standart»
Автор Очилова Холида
Формат 60х84 1/16
Страница 32
ISBN 978-9943-4738-0-5
Год 2016

Ушбу рисолада пиёзнинг таркиби, шифобахш хусусиятлари, ундан шифо мақсадида фойдаланишнинг йўл-йўриқлари ҳақида қимматли маълумотлар берилди.

Категория: Метка:

Описание

Описание

Қуёшли Ўзбекистонимизда етиштириладиган сабзавот экинлари шифобахш хусусиятга эга, чунки унда витаминлар, минерал тузлар, микроэлементлар жуда кўп. Улардаги қанд, крахмал, органик кислоталар, пектин моддаси ва фитонцидлар организмга ижобий таъсир этади. Сабзавотлар ҳазм безлари фаолиятини яхшилаб, ферментлар активлигини оширади. Сабзавот экинлари витаминлар манбаи ҳисобланиб организм-ни каротин, витамин С, К, В1, В2, В6, В9, РР, Е ва бошқа витаминлар билан бойитади. Сабзавотларда хилма-хил микроэлементлар: мис, цинк, кобальт, темир, фосфор ва бошқалар бор.
Кўп сабзавотлар органик кислоталарга бой. Органик кислоталар ҳазм безларини фаоллаштириб, организмга керакли витаминлар ва микроэлементларнинг сурилишига ёрдам беради. Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳаёти учун сабзавотлар ўта шифобахш ҳисобланади, айниқса рўзғорбоши ҳисобланган пиёз ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин.
Тахмин қилинишича пиёз Ўрта Осиё ва Кавказнинг тоғли туманларида бундан қарийиб олти минг йил аввал маданийлаштирилган. Пиёзнинг  Ўрта Осиё ва Афғонистон ҳалқлари тўрт минг йиллар илгари деҳқончиликка киритганлар. Шу марказдан Эронга, Мисрга у ердан Европага тарқалган. X-XI асрда Испанияда кенг тарқалган. Россияда  Ростов пиёзи VIII асрда ҳам маълум бўлган. Демак, пиёз бу ерда Эрон орқали илгарироқ келтирилган. Пиёз деярли барча мамлакатларда экилади.