Карам – кўп дардларга шифо

Издательство «Sano-standart»
Автор Очилова Холида Ҳакимовна
Формат 60х84 1/16
Страница 24
ISBN 978-9943-4620-6-9
Год 2016

Ушбу рисолада Карамнинг таркиби, шифобахш хусусиятлари, ундан шифо мақсадида фойдаланишнинг йўл-йўриқлари ҳақида қимматли маълумотлар берилди.

Категория: Метка:

Описание

Описание

Куёшли Ўзбекистонимизда етиштириладиган сабзавот ва полиз экинлари шифобахш хусусиятларга эга, чунки уларда витаминлар, минерал тузлар, микроэлементлар жуда кўп. Улардаги қанд, крахмал, органик кислоталар, пектин моддаси ва фитонцидлар организмга ижобий таъсир этади. Сабзавотлар ҳазм безлари фаолиятини яхшилаб, ферментлар фаоллигини оширади. Сабзавот ва полиз экинлари витаминлар манба ҳисобланиб организмни каротин, витамин С, К, В1, В2, В6, В9, РР, Е ва бошқа витаминлар билан бойитади. Айнан карамда юқорида кўрсатиб ўтилган витаминлар салмоқли миқдорда мавжуд бўлиб, ҳазм безларини фаоллаштиради, организмга керакли витаминлар ва микроэлементларнинг сурилишига ёрдам беради. Карам – инсон ҳаёти учун ўта шифобахш неъмат бўлиб у қадим замонлардан бери ўзининг дориворлиги билан машҳур бўлган. Қадимги римликлар карамга жуда катта баҳо беришган. Уни танага қувват берувчи баданга турли дардларга чидамли қилувчи, уйқусизликни бартараф қилувчи ва бош оғриқни қолдирувчи восита сифатида истеъмол қилишган.