Бодрингнинг сирлари
Издательство | «Sano-standart» | |
Автор | Феруза Иноғомжонова | |
Формат | 60х84 1/16 | |
Страница | 64 | |
ISBN | 978-9943-4618-9-5 | |
Год | 2016 |
Бодрингнинг шунчаки савзовот эмас, балки саломатлик ва гўзаллик учун ҳам муҳим хусусиятларга эга экани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Ушбу китобчада бодрингнинг ана шундай сирларидан воқиф бўласиз.
Описание
Описание
Бодринг оммабоп сабзавот экини бўлиб, кенг тарқалган. Унинг пишмаган барра мевалари янгилигича, тузланган, консерваланган ҳолда истеъмол қилиниб, озиқ-овқатга лаззат киритувчи, унинг ҳазм бўлишига ёрдамлашувчи масаллиқ ҳисобланади. Бодринг энг муҳим ва қимматли сабзавот экинларидан бири ҳисобланади. Унинг пишган меваси ниҳоятда лаззатлилиги, парҳезлилиги билан ажралиб туради. Бодринг серсувли бўлиб, уни таркибида қандлар (глюкоза, фруктоза, оз миқдорда сахароза), органик кислоталар, С, В1, В2, В6 , РР ва Е, витаминлари каротин, биотин, пантотен ва фолий кислоталар, оқсил, пектин, минерал тузлар ва бошқа моддалар учрайди. Мева таркибида кўп хил витаминлар бўлишига қарамай бодринг витаминларга бой эмас. Чунки уларни миқдори мевада анча кам. Лекин минерал моддаларга бодринг бойроқ. Мева таркибида калий, кальций, натрий, магний, фосфор, йод, темир, хлор ва бошқа элементларнинг тузлари бўлади.
Ибн Синонинг ёзишича бодринг (меваси ва уруғи) чанқоқни қолдиради, яхшигина сийдик ҳайдайди, иситмани камайтиради, ошқозон ишини яхшилайди, жигар касалликларига наф қилади.
Уй шароитида янги узилган бодрингдандан ҳар хил салатлар тайёрланади, шарбати эса чанқоқни қондириб, турли дардларга даво ҳам бўлади.
Мазкур тўпламга бодрингдан тайёрланадиган турли ҳил таомлар рецептлари киритилган. Ушбу сабзавотдан нафақат салатлар, балки димлама, бўғлама, суюқ овқатлар, тузламалар тайёрлаш мумкин.
Шу билан бир қаторда ўлкамиз заминида, хўжаликларда, томорқаларда ўстириладиган бодринг ёрдамида қандай хасталикларни даволаш мумкинлигини, унинг саломатликка фойдали эканлиги ҳақидаги қисқача, ихчам маълумотлар бериб ўтишга ҳаракат қиламиз.
Муаллиф Иноғомжонова Феруза Шокировна, «Билим ва интеллектуал салоҳият» МЧЖ бош эксперти