Саримсоқнинг даволовчи хусусиятлари ҳақида

Издательство «Sano-standart»
Автор Феруза Иноғомжонова
Формат 60х84 1/16
Страница 64
ISBN 978-9943-4619-6-3
Год 2016

Саримсоқ еб кўпчилик ичига кириш; бошқаларга озор етказишдан қайтарилганмиз. Аммо саримсоқ кўплаб касаллик манбаларини йўқ қилувчи ажиб хусусиятларга эга экани ҳам сир эмас.
Ушбу рисолада яна шу борадаги ноёб маълумотларга эга бўламиз.

Категория: Метка:

Описание

Описание

Шифокорлар бешта табиий маҳсулотни антибиотиклар ўрнида қўллаш мумкин, деган хулосага келишди. Булар саримсоқ, қалампир, пиёз, кўкатлар ва асалдир. Уларнинг ҳар бири шифобахш хусусиятга эга. Бу маҳсулотлар ёрдамида ошқозон фаолияти яхшиланади, ҳазм иши осонлашади ва иммунитет кўтарилади.
Қуйида ўлкамиз заминида, хўжаликларда, томорқаларда ўстириладиган саримсоқ ёрдамида қандай хасталикларни даволаш мумкинлигини, унинг саломатликка фойдали эканлиги ҳақидаги қисқача, ихчам маълумотлар бериб ўтишга ҳаракат қиламиз.
Шу билан бир қаторда бир оз инсоннинг руҳий ҳолати ҳақида ва халқ табобатида касалликларни даволаш­да табиат неъматларининг беқиёс ўрни ҳақида ҳам мўъжас фикрлар бериб ўтилади.
Мазкур маълумотлар китобхонларнинг табиат неъматларининг шифобахшлиги бобидаги билимларини ошириб боришга ёрдам беради, деган умиддамиз.

Иноғомжонова Феруза Шокировна,
«Билим ва интеллектуал салоҳият»
МЧЖ бош эксперти, шифокор