Арилар ва аричилик

Издательство «Sano-standart»
Автор Шуҳратжон Холиқов
Формат 60х84 1/16
Страница 144
ISBN 978-9943-348-62-2
Год 2015

Ушбу қўлланмада асалариларнинг ҳаёти ва уларнинг инсон организми учун қанчалик фойда эканлиги келтирилган. Қўлланмада асал берувчи ариларнинг ўзига хос хусусиятлари, арилар билан мулоқотда бўлиш қоидалари, аричилик боғи яъни (пасека)ни қандай қилиб ташкил этиш мумкинлиги ҳақида ҳамда энг кўп тарқалган асал берувчи ўсимликлар ва ариларни хонадон шароитида қандай сақлаш, шунингдек асалдан тайёрланган пишириқларнинг рецептлари берилган.
Мазкур қўлланма барча китобхонларга тавсия этилади.

Категория: Метка:

Описание

Описание

Асал берадиган арилар – бу она табиат инъом этган энг ажойиб ҳашаротлардир.

Арилар томонидан ишлаб чиқариладиган асал – дунёдаги энг мазали, фойдали ва шифобахш маҳсулотдир.

Аммо ушбу ҳашаротларнинг нафақат асали балки барча қолган маҳсулотлари, энг бой биологик моддалар ҳисоб­ланиб, инсоният улардан ҳам хўжаликда, ҳам маиший ҳаётда, ҳам тиббиётда кенг қўллашни ўрганиб олган. Прополис, ари муми, ари ини сути, гул чанги ва ари заҳри ана шундай маҳсулотлар қаторига киради. Тиббиётда, аричилик маҳсулотларидан инсонларнинг касалликларини даволашда фойдаланиладиган тармоқ бўлиб, унга – апитерапия деб ном берилган.

Ўзининг маҳсулот сифатидаги ўрнидан ташқари арилар қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик маданиятининг энг муҳим чангташувчиларидан бўлиб, ўзларининг тинмай бажарадиган меҳнатлари туфайли хосилнинг мўл бўлишига ёрдам берадилар.

Аричиликни боғбончилик хўжалигида ўзига хос ўринга эга бўлишининг муҳим жиҳати шундаки, унга оғир жисмоний меҳнат талаб этилмайди, шу сабаб ҳам у билан ҳам аёллар, ҳам ногиронлар ҳам нафақада ёши катта инсонлар шуғулланишлиги мумкин.

Аричилик хўжалигини ташкил этиш катта ҳаражат талаб этмай, астойдил меҳнат қилинганда, ариларга яхшилаб меҳр бериб қаралса ва уларга доир барча қоидаларга амал қилинса, унинг эгасига яхшигина даромад келтириши мумкин.

Ундан ташқари, ариларнинг ҳаёти ва уларнинг меҳ­натини кузатиб бориш, ҳаваскор аричига хузур бағишлайди, негаки арилар оиласи ўзига хос бўлиб, ҳали охиригача тўлиқ ўрганилмагандир.

Арилар билан мулоқот диққатни бир жойга жамлашга ва тирик табиатни янада яқинроқ ўрганиш имконини беради.

Ниҳоят, аричиликда ўтган меҳнат жисмонан инсонни чиниқтириб, унинг соғлиғига ижобий таъсир кўрсатади.

Аммо, аричиликда муваффақиятга эришиш учун ариларнинг ҳаёти ва уларнинг биологик хусусиятлари бўйича етарли билим захирасига эга бўлиш керак. Ари боқувчи инсон арилар турадиган жойлар ва инларни тўғри жойлаштира олиши, ариларнинг нима билан озуқаланиши, уларнинг кўпайиши, касалликлари, ҳамда даволаш усулларини ва ҳ.к.ларни яхши билиши лозим.