Эркаклар учун тиббий қўлланма

Издательство «Sano-standart»
Автор Илҳом Қаҳҳоров
Формат 60х84 1/16
Страница 240
ISBN 978-9943-4621-8-2
Год 2016

Ушбу китобда эркаклар орасида кўп учрайдиган касалликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, даволаш усуллари ва олдини олиш ва даволаш йўллари содда, равон тилда, илмий асосда ёритиб берилган.
Китоб илмий-оммабоп бўлса-да, ундан шу соҳада фаолият кўрсатаётган мутахассислар, кенг жамоатчилик фойдаланиши мумкин.

Категория: Метка:

Описание

Описание

Қаҳҳоров Илҳом Олимжоновичнинг “ЭРКАКЛАР УЧУН ТИББИЙ ҚЎЛЛАНМА” (Простатит. Простата бези аденомаси (ПБХГ). Жинсий заифлик. Бепуштлик давоси.) китобини ўқиб чиқиб, уни ўз она тилимизда, айни керакли вақтда ёзилган, ҳар бир эркак учун зарур қўлланма бўлибди, деган хулосага келдим. Чунки унда айтиб ўтилган муаммолар эркаклар орасида шунчалик кенг тарқалганки, деярли ҳар бир эркак ҳаёти давомида уларга дуч келиши мумкин. Одатда бундай муаммоларга учраган кишилар нима қилишни, кимдан маслаҳат олишни билмай аросатда қоладилар. Чунки миллатимизга хос уятчанлик бировга муаммони ошкор қилишга йўл қўймайди. Уялиб вақтни ўтказиб юбориш эса кўпинча ёмон асоратларга олиб келади. Шундай пайтда ушбу қўлланма эркак киши учун айни муддао бўлади. Уни ўқиб чиққач киши нима қилишни, ишни нимадан бошлашни, кимга мурожаат қилишни билиб олади, муаммосининг ечими борлигига ишонч ҳосил қилади – ушбу ишончнинг ўзи ҳам беморнинг шифо топиб кетиши учун жуда зарур омилдир.
Ҳар бир касаллик ҳақида омма тушунадиган, содда ва равон услубда етарлича тиббий маълумотлар берилганлиги, касаллик¬нинг олдини олиш йўллари мукаммал тушунтирилганлигини китобнинг алоҳида ютуғидир.
Табиий даво воситалари ёрдамида даволашнинг жуда кўп усуллари келтирилганлиги, уларнинг ҳар бирининг алоҳида ва мукаммал тушунтириб ўтилганлиги, қўллашнинг осон йўллари кўрсатилганлиги ҳам ушбу қўлланмани бошқа китоблардан ажратиб турибди. Баъзи китоблардан фарқ қилиб, муаллиф фақатгина табиий воситаларга таяниб қолмасдан, керакли вақтларда беморни шифокорга йўналтириб туриши ҳам мақтовга сазовор. Чунки кўпинча тиббий ва табиий давони биргаликда олиб борилсагина тезроқ яхши натижаларга эришиш мумкин бўлади.
Ушбу китобни ҳар бир хонадонда бўлиши, отадан фарзандга, фарзанддан неварага мерос бўлиб ўтиши зарур бўлган қўлланма деб ҳисоблайман.

Мирхамидов Жалол Халилович,
Тошкент Тиббиёт Академияси,
Урология кафедраси доценти.