Халқ табобатида инсон саломатлиги­нинг мўъжаз сирлари ҳақида

Издательство «Sano-standart»
Автор Феруза Иноғомжонова
Формат 60х84 1/16
Страница 64
ISBN 978-9943-4620-2-1
Год 2016

Соғлом турмуш тарзи учун инсоннинг вужуди соғ-саломат бўлмоғи лозим. Хўш, бунинг учун нималарга диққат қилишимиз керак?
Ушбу мўъжаз рисолада ана шу муҳим саволга жавоб топасиз.

Категория: Метка:

Описание

Описание

Табиат оддий ва у ортиқча важлар
билан зийнатланмайди.
Ньютон

Ҳаётингизда сизга ягона тана берилади. Агар сиз умрингизни соғлом ўтказишни истасангиз, табиат қонунларига ишониш ва унга амал қилишингиз лозим. Бу жуда осон. Табиат ҳаётингиз давомида унинг барча лаззатларидан баҳра олишингизни истайди. Инсоннинг салматлигини сақлаши учун табиатда ҳамма инъомлар мавжуд.
Ватанимиз ҳудудида ўсадиган доривор ва зиравор ўт-ўланлар нафақат турли касалликларни даволаш, балки инсон организми қувватини ошириш, меҳнат қобилиятини яхшилаш, организмнинг ҳимояланиш тизимини мустаҳкамлаш, кимёвий моддаларсиз косметик хомашё сифатида ва бошқа қатор мақсадларда яхши фойда бериши исботланган.
Табиатнинг ўзи даволайди. Бунда асосан қуйи-даги олтитита нарсага эътибор берилиши шарт:
Мижозни мўътадил қилиш, жисмоний ва руҳий ҳаракатларни мўътадиллаштириш, ейиладиган ва ичиладиган нарсани танлаш, тўғри тузилишни сақлаш, нафас оладиган ҳавони яхшилаш, дардни аниқлашда ва даволашда инсон танасининг мижозига катта эътибор бериш. Табиатдаги ва ўсимликлар таркибидаги биологик фаол моддалар инсон аъзоларига, мижозга кўра турли таъсир кўрсатади.
Тана каби қалбни ҳам даволаш мумкин.
Ушбу рисола сизга танангизни бақувват, руҳингизни соғлом асрашда ёрдам беради, деб ўйлаймиз.

Муаллиф Иноғомжонова Феруза Шокировна,
«Билим ва интеллектуал салоҳият»
МЧЖ бош эксперти, шифокор