Ромидорнинг даволовчи хусусиятлари

Издательство «Sano-standart»
Автор Феруза Иноғомжонова
Формат 60х84 1/16
Страница 64
ISBN 978-9943-4620-0-7
Год 2016

Помидорнинг ҳар кунги овқатимизга лаззат бахш этувчи хусусиятини ҳеч ким инкор этолмайди. Бироқ помидорнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида ҳамма ҳам билавермайди.
Азиз ўқувчи! Ушбу китобни ўқигач, бу борадаги муҳим маълумотларга эга бўласиз.

Категория: Метка:

Описание

Описание

СЎЗБОШИ

Помидор энг муҳим ва кўп истеъмол қилинадиган сабзавот экинларидан бири ҳисобланади. Унинг пишган меваси ниҳоятда лаззатлилиги, парҳезлилиги билан ажралиб, таркибида турли витаминлар, минерал тузлар, органик кислоталар ва углеводларни сақлайди.
Уй шароитида янги узилган помидордан ҳар хил салатлар тайёрланади, шарбати эса чанқоқни қондириб, турли дардларга даво ҳам бўлади.
Помидор инсон организмига фақат ижобий таъсир қилиб қолмай, у кайфиятни ҳам кўтаради. Унда органик модда ҳисобланувчи тирамин мавжуд, бу модда организмида серотонин моддасига айланади. Шу модда борлиги сабабли, помидор инсон кайфиятини кўтаради, тушкунликка ва хафаликка қарши курашишда инсонга ёрдам беради.
Мазкур тўпламга помидордан тайёрланадиган турли хил таомлар рецептлари киритилган. Ушбу сабзавотдан нафақат салатлар, балки димлама, бўғлама, суюқ, яхна, пишириқлар, хамирли таомлар, тузламалар тайёрлаш мумкин.
Шу билан бир қаторда ўлкамиз заминида, хўжаликларда, томорқаларда ўстириладиган поми­дор ёрдамида қандай хасталикларни даволаш мумкин­лигини, унинг саломатликка фойдали эканлиги ҳақидаги қисқача, ихчам маълумотлар бериб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Муаллиф Иноғомжонова Феруза Шокировна,
«Билим ва интеллектуал салоҳият»
МЧЖ бош эксперти, шифокор