Пиёзнинг даволовчи хусусиятлари

Издательство «Sano-standart»
Автор Феруза Иноғомжонова
Формат 60х84 1/16
Страница 64
ISBN 978-9943-4620-1-4
Год 2016

Помидорнинг ҳар кунги овқатимизга лаззат бахш этувчи хусусиятини ҳеч ким инкор этолмайди. Бироқ помидорнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида ҳамма ҳам билавермайди.
Азиз ўқувчи! Ушбу китобни ўқигач, бу борадаги муҳим маълумотларга эга бўласиз.

Категория: Метка:

Описание

Описание

КИРИШ

Буюк аллома Абу Али ибн Сино ўз ўгитларида кимки соғлом ва узоқ умр кўришни истаса, аввало, овқатланиш тартибига, истеъмол қилинаётган таом сифати, миқдори, уни истеъмол қилиш вақти ва ҳазм бўлиш жараёнига асосий эътибор қаратиши зарурлигини қайд этган.
Тўғри овқатланиш инсоннинг нафақат саломатли­гига, балки дунёқарашига, руҳиятига ҳам таъсир кўрсатади
Ҳар бир халқда ўзининг миллатига хос узоқ яшаш рецепти мавжуд. Масалан, америкаликлар узоқ умр кўриш учун доимо ҳаракатда бўлиш керак деб ҳисобласа, японлар кўпроқ гуруч ва балиқ маҳсулотларини тановул қилиш, французлар эса сифатли вино ичиш керак деб ҳисоблашади. Ўтказилган сўров натижалари бўйича эса 60 фоиз инсонлар бахтли ҳаёт кечириш ва яхши таъминланганлик узоқ умр кўришнинг асоси деб жавоб беришган.
Табиат неъматлари, турли доривор гиёҳлардан, зиравор ва ўланлардан фойдаланиш табобат илми асосчилари бўлмиш аждодларимиздан мерос анъаналардандир. Дунёга машҳур Ибн Синонинг беш томдан иброрат “Тиб қонунлари” асарида инсон организми учун фойдали бўлган доривор ўсимликларнинг 900 дан ортиқ тури ҳамда уларни қўллаш усуллари ҳақида маълумотлар келтирилган. Бир неча минг йиллардан буён бутун дунё ушбу меросдан тиббиётда кенг фойдаланиб келмоқда.
Ватанимиз ҳудудида ўсадиган доривор ва зиравор ўт-ўланлар нафақат турли касалликларни даволаш, балки инсон организми қувватини ошириш, меҳнат қобилиятини яхшилаш, организмнинг ҳимояланиш тизимини мустаҳкамлаш ва кимёвий моддаларсиз косметик хомашё сифатида ва бошқа қатор мақсадларда яхши фойда бериши исботланган.
Халқ табобатида пиёзнинг шифобахш хусусият­ларидан атрофлича фойдаланилади.
Ушбу рисолада пиёзнинг энг нозик ва фойдали хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Муаллиф Иноғомжонова Феруза Шокировна, «Билим ва интеллектуал салоҳият»
МЧЖ бош эксперти, шифокор