Онанинг саломатлиги – фарзандингиз бахти
Издательство | «Sano-standart» | |
Автор | Феруза Иноғомжонова | |
Формат | 60х84 1/16 | |
Страница | 64 | |
ISBN | 978-9943-4620-4-5 | |
Год | 2016 |
Ҳар оиланинг бахт-иқболи, аввало онанинг саломатлигига боғлиқ. Соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келади. Хўш, бу саодатга эришиш учун аёллар нималарга диққат қилмоқлари лозим?
Ушбу рисолада ана шу ҳақда батафсил маълумот, қимматли маслаҳатлар берилган.
Описание
Описание
Ёшлик – бу орзу, бу ишонч, бу жасоратга интилиш.
Бу лирика ва романтика. Бу келажакка тузилган
улкан режалар. Бу истиқболнинг бошланиши.
(Қудрат Ҳикмат)
Ҳақиқатан ёшлик, етуклик ёши – инсон умрининг баҳори. Бадан куч-қувватга тўлган, қалбларда ҳис-туйғу, орзу-тилаклар жўш урган давр. Севиш, севилиш, яшаш, ўқиш, ишлаш тилаги хаёлни банд қилган дам. Ёшлик, балоғат ёши ўз-ўзини бошқариш, оилавий турмуш қуришга ўзини пухта тайёрлаш давридир. Оила ҳар бир миллатнинг қадриятлари шаклланиб ривож топадиган, камолотга эришадиган муқаддас манзил бўлиб, миллий қадриятларнинг дастлабки навниҳоллари ана шу муқаддас масканда юзага келади, ўсади ва келгусида ўз мевасини беради. Оила янги инсонни вояга етказадиган муқаддас қўрғон.
Мутафаккир Юсуф Товаслий тўплаган “Ҳикматлар хазинаси” китобида келин бўлувчи қизга бериладиган онасининг насиҳати келтирилган. “Болажоним, севикли қизим, мени яхшилаб тингла. Насиҳат ҳар кимга лозимдур, ўгит ҳаммага зарурдир. Насиҳат билмаганга ўргатади, билганни эсига солади… сен туғилиб ўсган ва вояга етган уйингдан, яйраб-яшнаб, ўйнаб-кулиб юрган ерингдан чиқиб, ўзинг билмайдиган, нотаниш уйга борасан. Келажакда бу уй сеникидир. Сен эрингга шундай хизмат қилки, ул ҳам сенга қул бўлсин! Сен унга ер бўлки, у сенга осмон бўлсин! Сен унга уй бўл, ул сенга устун бўлсин! Айтганларига амал қилсанг-эринг билан гўзал ҳаёт кечирасизлар, масъуд, бахтиёр ва саодатли турмуш қурасизлар. Бизлар ҳам (ҳар икки оила – бизнинг ҳам ва эрингнинг оиласи) ҳузур-ҳаловатда бахтиёр бўламиз. Акс ҳолда, агар айтганларимга амал қилмасанг иккала оилада ҳам ҳузур-ҳаловат бўлмайди”.
Соғлом фарзанд кўриш, фарзандларнинг ақл-идрокли, имонли ва одобли бўлиши нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг бахтидир. Шу боис ҳар бир киши фарзанд кўришга алоҳида аҳамият бериб, унга махсус тайёргарлик билан киришиши лозим. Одамнинг насли яхшиланиши одам уруғининг ҳолатига бориб тақалади, одамнинг маънавий ва моддий ҳолати уруғнинг сифатига таъсир этади. Эр-хотиннинг бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббати, тотувлиги, руҳан ва жисмонан соғломлик даврида дунёга келган фарзандларда ёмон хислатлар кузатилмайди. Улар теран фикрловчи, ақл-идрокли, меҳрибон, саховатли ва бошқа бир қанча ижобий хусусиятлар билан туғилади. Улар теран фикрловчи, ақл-идрокли, меҳрибон, саховатли ва бошқа бир қанча ижобий характер хусусиятлари билан туғиладилар. Бундай фарзандларнинг ота-онага, атрофдаги одамларга, ёр-биродарларига, дўстларига бўлган инсоний муносабатлари, ота-онада фахр туйғусини уйғотади, улар умрлари зое кетмаганлигидан ғурурланадилар. Жамоа аҳли орасида қанчалик ақл-идрокли ва одоб ахлоқли одамлар кўп бўлса, шунчалик тинчлик, тараққиёт ва фаровон ҳаёт ҳукм суради. Аксинча, меҳрсизлик, ота-онанинг урушқоқлиги, бир-бирига иззат-ҳурмати йўқлиги болага салбий таъсир кўрсатади. Бундай жуфтликдан жоҳил, ҳасадгўй, жанжалкаш, шафқатсиз ва шу каби турли носоғлом иллатларга мойил фарзандлар дунёга келади.
Ёш боладан:
“Энг ёмон кўрган нарсанг нима?” – деб сўрашибди.
Бола шундай жавоб берибди:
“Пиёз билан пул!”
“Нимага пиёз билан пулни ёмон кўрасан?” – дейишса, болакай шунда:
“Пиёзни Онамнинг кўз ёшларини тўккани учун.
Пулни эса Отамнинг сиқилишларига сабабчи бўлгани учун” – деб жавоб берган экан.
Ҳомила қачон эшитишни бошлайди?
Фаранг олимларининг таъкидлашича, ҳомилада ички қулоқ 16 ҳафтагача шаклланар экан. 20-ҳафтадан бошлаб эса бола турли товушларни фарқлай бошлайди: аввал ички шовқинлар (онанинг юрак уриши, ўпка, ичаклардаги шовқин каби). 6-ойдан бошлаб ҳомила онанинг овозини фарқлайди, агар она асабийлашиб овози бўғилиб гапирса, оғир нафас олса бола бачадонда қимирламай қолади. Она сиқилиб йиғласа ҳомилага салбий гормонлар бориб, унинг аҳволи ёмонлашиши мумкин. Бу эса ҳомила учун жуда хавфли, аёл қаттиқ асабийлашиб атрофдагилар билан жанжаллашгудек бўлса, йиғласа ёки тамаки чекса ҳомиланинг бутун вужуди руҳан эзилиб, оғир нафас олиб йиғлар экан!!!
Етти ойлигидан бошлаб бола онаси билан суҳбатлашаётган инсонлар товуши дўстона ёки асабийлигини фарқлай бошлайди, қаттиқ бақириб гапирган овоз уни безовта қилади, у тез-тез қимирлайди.
Она қорнидаги ҳомила турли товушлар оламида яшайди. Етти ойлик ҳомила мусиқа оҳангларини яхши кўради. Сокин, бир текисда ижро этилаётган куйлар унга ёқади. Шу пайтда болангизга Қуръон ва саловотлар эшиттиришингиз, ўзингиз таҳоратли ҳолда унга билган суралардан оятлар ўқишингиз, авваламбор ўзингизни, сўнг болангизни тинчлантиради, руҳий ва жисмонан соғлом бола туғилишига ёрдам беради. Қуръон оятлари, онага туғиш пайтида ниҳоятда зарур бўлган хотиржамлик, довюраклик, руҳий куч-қувват бағишлаши шак-шубҳасиздир.
Туғилажак бола онаси истеъмол қилаётган овқатга ҳам беэътибор эмас. 7 ойлик ҳомила таъм ва ҳид билиш қобилиятига эга. Қориндаги бола кун давомида маълум миқдорда қоғоноқ сувидан ичади. Қоғоноқ сувига она еб-ичаётган турли озуқа моддалар келиб тушади. Шундай қилиб бола айнан она қорнида “татиб” кўрган маҳсулотлар ҳаёти давомида унинг энг хуш кўрган озуқасига айланади. Шунинг учун ҳомиладор аёл таомномаси витамин, оқсилларига бой бўлиши зарур.
Иноғомжонова Феруза Шокировна,
«Билим ва интеллектуал салоҳият»
МЧЖ бош эксперти, шифокор