Овқат ҳазм қилиш тизимидаги турли хил касалликларни халқ табобати тавсияларига асосан даволаш
Издательство | «Sano-standart» | |
Автор | Феруза Иноғомжонова | |
Формат | 60х84 1/16 | |
Страница | 72 | |
ISBN | 978-9943-4619-1-8 | |
Год | 2016 |
Касалликларнинг асосий қисми нотўғри овқатланиш туфайли юзага келади. Хўш овқат ҳазм қилиш тизимидаги турли касалликларни халқ табобати усулида даволашнинг қандай усуллари мавжуд?
Мазкур китоб ана шу муҳим саволга жавоб тариқасида ёзилди.
Описание
Описание
Қорнинг очмасдан овқат егин,
Қорнинг тўймасдан қўл артгин.
Ўзбек халқ мақоли
Тиббиётда ҳазм аъзолари (ошқозон — ичаклар, жигар ва ўт пуфаги, озқозон ости бези) касалликларини гастроэнтрология фани ўрганади. Республикамизда ҳазм аъзолари касалликлари кўп тарқалган бўлиб, меданинг яллиғланиши – гастритлар, ўн икки бармоқ ичак яраси ва яллиғланиши – дуоданит, ингичка ва йўғон ичак яллиғланиши – энтероколитлар, жигар ва ўт пуфаги яллиғи – гепатит ва холециститлар, ошқозон ости бези яллиғи – панкреатитлар ва бошқа касалликлар шаклида учрайди.
Ҳазм аъзолари касалликларини келиб чиқишида турли физик, кимёвий, микробиологик омилларнинг салбий таъсирлари, спиртли ичимликлар ва айниқса рационал оқватланиш тартибларини бузилиши сабаб бўлади. Оқват таркибида кўп миқдорда аччиқ, шўр, ёғли, дудланган, нордон маҳсулотларни бўлиши, овқат тайёрлаш технологиясини (тез тайёрланган таомлар), овқатланиш тартибини ва меъёрий таркибини бузилишлари ҳазм аъзоларини касалликларини ривожланишига олиб келади.
Овқат ҳазм қилиш тизимида кечадиган жараёнлар жуда мураккаб бўлиб, бир вақтниниг ўзида ўртача 2000 гача реакция содир бўлади (парчаланиш, оксидланиш-қайтарилиш). Бу жараён айниқса ошқозонда яққол намоён бўлади. Чайналган овқат оғиз бўшлиғида ҳазм бўлишни бошлайди. Ошқозонга тушгандан кейин эса овқатлар ферментлар ва ошқозон суюқлиги таъсирида кучли парчаланишни бошидан ўтқазади. Бу жараёнда нафақат ошқозон балки бутун тана иштирок этади. Танамиздаги ҳужайралар ўзидаги етишмаётган озиқалар тўғрисида бош мияга хабар беради. Бош мия эса бутун танадаги етишмаётган озуқалар ҳақидаги хабарни синтез қилиб, ошқозонга буюртма беради. Ошқозон шу буюртма асосида ўзига тушган таомларни парчалаб бошлайди. Ҳазм жараёнига юрак-қон томир, жигар, қора талоқ , ошқозон ости бези ва ички секреция безлари фаол иштирок этади. Ошқозон — ичакда кучли реакциялар кечар экан, ундан ҳар хил чиқиндилар пайдо бўлади. Ошқозон юмшоқ тўқимадан тузилган бўлиб, ўзининг суюқлиги ва ферментлари ўзини ҳазм қилиб юбориши мумкин. Шунинг учун ошқозон-ичакнинг ички шиллиқ қаватида кучли ҳимоя (буфер) мавжуд бўлиб, вақти- вақти билан янгиланиб туради. Ошқозон ва ичак шиллиқ қаватини ювилиши учун бир кунда ўртача 20-25 литр суюқлик ажралиб, қайта сўрилади. Ошқозонда кислотали муҳит мавжуд бўлиб, овқат ҳазмимиздан ташқари ташқи томондан кираётган ҳар хил зарарли моддалардан ҳимоя қилади. (Микроблар, қуртлар, заҳарли моддалар ва ҳоказо). Ошқозонга тушган овқат ҳазм бўлгунча ўртача 4-12 соат туради, кейин эса ўн икки бармоқли ичакка ҳайдалади. Ошқозонда асосан оқсил ва углеводлар парчаланади. Ўн икки бармоқли ичакда ўт пуфагидан оқадиган суюқлик хисобига ишқорий муҳит ҳукмрон бўлиб, бир кунда ўртача 2 литргача ўт суюқлиги ажралади. Ўт суюқлиги кўпроқ ёғларни парчалайди, ичакларни ғализ моддалардан тозалаб ҳожат ҳиссини юзага келтиради ва ичак пересталтикаси (ичакнинг тўлқинсимон ҳаракати)да фаол иштирок этади. Одамда ўртача ичакнинг узунлиги 5-7 метр бўлиб, ошқозон ичак тизимида ўзига хос микрофлора мавжуд. Тахминан уларнинг миқдори 2-3 кг ёки миллиардлаб адатда бўлади.
Бу микроблар инсон танасига фойдалигиги жиҳатдан 3 га бўлинади.
1. Инсон учун фойдали микроблар.
Булар инсон билан ҳамкорликда ишлайдиган микроблар бўлиб, ошқозон–ичак тизимидаги ҳазм жараёнида фаол иштирок этади, баъзи моддаларни ишлаб чиқаради (баъзи витаминлар ва аминокислоталар) ва ҳимоя тизимида (зарарли микробларни йуқ қилади) қатнашади.
2. Инсон учун фойдаси ҳам зиёни ҳам йўқ микроблар.
3. Зарарли микроблар.
Буларнинг адади жуда кам микдорда бўлиб, инсоннинг ҳимоя ва иммун тизими бузилганда бош кўтаради ва ҳар хил касалликларни келтириб чиқаради.
Мазкур рисолада овқат ҳазм қилиш тизими аъзолари касалликларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши сабаблари ҳақида маълумот берилиб, сўнгра уларни халқ табобатида азалдан қўлланиб келинаётган шифобахш гиёҳлар ва турли беозор муолажалар ёрдамида даволаш усуллари содда тарзда баён этилган ҳамда фойдали маслаҳатлар тавсия этилган. бўлим инсон саломатлиги билан қизиқувчи барча кишилар учун мўлжалланган.
Муаллиф Иноғомжонова Феруза Шокировна,
«Билим ва интеллектуал салоҳият»
МЧЖ бош эксперти