Инсон, сув ва туз

Издательство «Sano-standart»
Автор Поль Брэгг
Формат 60х84 1/16
Страница 112
ISBN 978-9943-348-69-1
Год 2015

Инсон ҳаётида сув ва тузнинг аҳамияти беқиёс. Хўш, бу неъматлардан қандай ва қай тартибда фойдаланиш лозим? Инсон ҳаёти давомида нималарга диққат қилмоғи керак? Касалликнинг олдини олишда қандай тавсияларга амал қилиши талаб этилади?

Бу каби саволларингизга мазкур китобни ўқигач, қониқарли жавоб топасиз, деган умиддамиз.

Категория: Метка:

Описание

Описание

МУАЛЛИФДАН

 

Ушбу китобни сиз учун ёздик. У сиз учун, соғлом ҳаётга очиладиган эшик бўлиши мумкин. Биз, овқатланиш муаммоси билан шуғулланувчи мутахассислар, бор кучимизни – барча инсонларга янада соғлом бўлишлари ва узоқ умр кўришларига ёрдам бериш учун бирлаштирдик. Ушбу китоб, сизни табиат билан дўстлашишга, унинг қонунларига қарши кетмасликка ўргатади. Сизнинг саломатлигингиз билан шуғулланувчи терапевтлар, стоматологлар, сизнинг барча хатоларингизни тўғрилашга уринишади, аммо ҳар доим ҳам бу қўлларидан келавермайди. Уларнинг кўпчилиги бизнинг инсон организмини, табиий маҳсулотлар ва бошқа усуллар ёрдамида ҳар қандай ёшда умр ва ёшликни узайтириш бўйича амалга ошириладиган илмий ёндашувимизни юқори баҳолайдилар. Илмий ёндашув янада оммалашиши учун ҳам биз бу китобни ёзишга қарор қилдик.

Ушбу китобнинг саҳифаларида вақти‑вақти билан келтирадиган фикрларимиз ҳам қадимги замонда ҳам бугунги кунда орамизда яшаб ижод қилган турли хил муаллифларнинг биология ва терапия бўйича ёзилган китобларидан, илмий ишларидан олингандир. Мен, Поль Брегг мана қариийб 50 йилдан ошиқ вақт соғлом ҳаётнинг илмий усулларини таъминлаш масалалари билан шуғулланиб келаман. Айтишларича, мен ўрганиб чиққан ва мен олган натижалар, ажойиб бўлиб улар билан шуғулланган кўп инсонлар учун жудаям фойдали экан. Менинг биринчи ёрдамчим, доимо қизим Патриция бўлган.

Биз ушбу китобнинг муаллифи бўлган ҳолда, биз томондан ишлаб чиқилган ёндашув ҳар доим ҳам турли хил касалликларда ёрдам беради деган янглиш фикрдан йироқдамиз. Ушбу китобда, аниқ касалликларни даволаш усуллари келтирилмаган. Шунингдек, биз махсус парҳезлар ёки озиқ‑овқат маҳсулотларини таклиф қилиб, уларнинг истеъмол қилиниши у ёки бу касалликни даволайди деб айтмаймиз. Ундан ташқари бу китоб маълум егуликларни мақташ ёки уларни истеъмол қилишга ундаш эмас. Бу ерда мен Поль Брегг, соғлом турмуш даъватчиси, тўғри овқатланиш бўйича муаллим ва мутахассис ҳамда менинг қизим Патриция Брегг, шунчаки китобда келтирилган муаммолар бўйича ўз фикрларимизни келтириб ўтамиз.

Айрим мутахассислар, ўзларини бу соҳада эксперт деб билган ҳолда биз келтирган фикрларга қўшилмасликлари мумкин. Агар улар бошқача фикрда бўлсалар, бундай фикрлар турфалиги бўлиши табиий. Бироқ биз, ушбу китобни далилларга таянган ҳолда, инсон саломатлиги соҳасида ўтказилган кўп йиллик изланиш ва тадқиқотларга асосланиб чоп этдик.

 

Поль С. Брегг