Беҳининг даволовчи хусусиятлари ҳақида

Издательство «Sano-standart»
Автор Феруза Иноғомжонова
Формат 60х84 1/16
Страница 64
ISBN 978-9943-4620-3-8
Год 2016

Ушбу рисолада беҳининг шифобахш хусусиятлари ҳақида маълумотлар, шунингдек, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш учун қимматли маслаҳатлар берилган.

Категория: Метка:

Описание

Описание

Ҳаёт – бу ягона неъмат! Бизга берилган ҳаётдан унумли, оқилона фойдаланиш фақат ва фақат ўзимизгагина боғлиқ!
Ташналик сўнади беҳи сувидан,
Қусишни тўхтатар, кекиришни ҳам.
Қон туфлашга қарши фойда қилади,
Даф этар бурундан сув оқишни ҳам.
Беҳи шундай сўйлайди!

Баргим ўткир, учли, орқаси тукдор. Мевам аввал кўк, сўнгра сариқ-тилларанг бўлади. Нам етарли ерларда роса яйраб ўсаман. Сершираман. Навларим: хушбўй, анбар, йирик, ноксимон, оқроқ, нордон, чучукроқ. Серҳосилман. Кўринишим гурзи, пўстим қалин, сувли, деярли донсизман.
Мевам бедармонлик, камқонлик, шамоллаш, йўтал, меъда, жигар, буйрак хасталикларини даволайди. Бўтқам оғриган кўкракка босилади. Шарбатим ҳамма-ҳаммасига даво. Дамламам иштаҳа очади, йўғон ичак яллиғланишига даво. Ширам бўлса астма, қон тупуриш, қайт қилишни тўхтатади, мияга ором беради. Қайнатмам меъданинг шиллиқ қаватларига нафли. Уруғим соч толаларини мустаҳкамлайди.
Мендан мураббо, жем, мармелад, турли таомлар тайёрланади. Жойимни топсам, ҳар йили кўплаб ҳосил олаверасиз. Ҳосилим оқ қировгача бемалол тураверади. Уйга осиб қўйсангиз, ҳавосини янгилаб тураман.

Исмоил Тўхтасиновнинг
“Шифоман, шифо” китобидан.