Алла болам, алла…

Издательство «Sano-standart»
Автор Наргиза Умурзоқова
Формат 70х100 1/16
Страница 40
ISBN 978-9943-4618-0-2
Год 2016

Мазкур китобда халқ оғзаки ижодига мансуб бир неча алла намуналари, шунингдек, ёш ижодкор Наргиза Умурзоқованинг ўзи ижод этган аллалари тақдим этилмоқда.
Бу беғубор қалб наволари қалбингизга сурур, уйингизга файз олиб кирсин.

Категория: Метка:

Описание

Описание

Наргизанинг беғубор аллалари

Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига,
аввало, она алласи, она тилининг
бетакрор жозибаси билан сингади.
Ислом Каримов

Таъбир жоиз бўлса, аллани эзгу ниятлар, тилаклар жамланган дуо дейиш мумкин. Халқимиз ижод намунаси бўлмиш алла матнларига диққат этсак бунга яна бир бор амин бўламиз. Она дилбандининг “булоқдай жўшқин, майсадек тез улғайишини, япроқлари сўлмаслигини…” тилаб бешик тебратади. Булар – хайрли тилаклар, пировардида хайрли дуолар эмасми?
Қадрли ўқувчи! Мазкур мўъжаз китобчада ана шундай эзгу, хайрли тилаклар жам бўлган.
Китоб муаллифи Наргизани талабалик йилларидан танийман. Билимга чанқоқлиги, ҳаракатчанлиги билан ўртоқларига намуна эди. “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши” мавзуидаги малакавий битирув ишини муваффақиятли ҳимоя қилди, илмий мақолалари чиқди. Қардош халқлар эртакларидан кўплаб таржималар қилди.
Оналик бахтига муяссар бўлгач, яна бир эзгу ишга қўл урибди – аллалар ижод қилибди ва ўзбек халқ оғзаки ижодига мансуб бир неча алла намуналарини тўплаб мўъжазгина китоб тайёрлабди.
Аминманки, улар сизларга манзур бўлади. Сабаби – улар беғубор дилдан чиққан беғубор дил наволаридир.
Наргизага: “Ана шу ёғдулар ҳамиша дилингизни, йўлингизни, уйингизни ва ўйингизни тарк этмасин…”, деб сизни китоб мутоаласига чорлаймиз.

Абдумурод Тилавов,
филология фанлари номзоди