Қовоқнинг даволовчи хусусиятлари

Издательство «Sano-standart»
Автор Феруза Иноғомжонова
Формат 60х84 1/16
Страница 64
ISBN 978-9943-4619-4-9
Год 2016

Қовоқни улуғ зотлар севиб тановул қилишган. Бунинг боиси нимада экан? Қовоқнинг қандай шифобахш хусусиятлари мавжуд?
Ушбу китобимиз ана шу ҳақида.

Категория: Метка:

Описание

Описание

СЎЗБОШИ

Қовоқ бўлар форслар тилида каду,
Иккинчидир ҳўлу совуқликда у.
Меъда ичра ҳазм бўлар тўхтамай,
Ёқимли хилт пайдо қилади, ҳай-ҳай.
Сафро хилтин тандан йўқотар беранж,
Аммо кўп ейилса қўзғатар қўланж.
Қўланж иллатини тезда айлар кам,
Хом қовоқдан олиб ейилгани дам.
Ўткир табибларлардан кўплари дейди,
“Чанқоқ қолур кимки кўп қавоқ ейди”.

Мева ва сабзавотлар танти она табиатнинг инсонга катта эҳсонидир десак муболаға бўлмайди. Улар организмдаги барча аъзо ва тизимлар учун ҳам фойдалидир. Куздан то баҳорнинг ўрталаригача ошхонамиздан мустаҳкам ўрин эгаллаган қовоқ ҳам жуда тўйимли ва осон ҳазм бўлувчи маҳсулот ҳисобланиб, унинг кимёвий таркиби жуда бой ва турли-туман бўлганлиги учун ҳам уни “митти дорихона”, деб аташ мумкин.

Муаллиф Иноғомжонова Феруза Шокировна, «Билим ва интеллектуал салоҳият»
МЧЖ бош эксперти, шифокор