Қизил лавлаги – кўп дардларга даво

Издательство «Sano-standart»
Автор Очилова Холида
Формат 60х84 1/16
Страница 32
ISBN 978-9943-4737-3-7
Год 2016

Ушбу рисолада қизил лавлагининг таркиби, шифобахш хусусиятлари, ундан шифо мақсадида фойдаланишнинг йўл-йўриқлари ҳақида қимматли маълумотлар берилди.

Категория: Метка:

Описание

Описание

Қуёшли Ўзбекистонимизда етиштириладиган сабзавот экинлари шифобахш хусусиятга эга, чунки унда витаминлар, минерал тузлар, микроэлементлар жуда кўп. Улардаги қанд, крахмал, органик кислоталар, пектин моддаси ва фитонцидлар организмга ижобий таъсир этади. Сабзавотлар ҳазм безлари фаолиятини яхшилаб, ферментлар активлигини оширади. Сабзавот экинлари витаминлар манбаи ҳисобланиб организмни каротин, витамин С, К, В1, В2, В6, В9, РР, Е ва бошқа витаминлар билан бойитади. С витамини қизил лавлагида, карамда, қовоқда, сабзида салмоқли миқдорда бор. Сабзавотларда хилма-хил микроэлементлар: мис, цинк, кобальт, темир, фосфор ва бошқалар бор.
Кўп сабзавотлар (олма, лимон, узум) органик кислоталарга бой. Органик кислоталар ҳазм безларини фаоллаштириб, организмга керакли витаминлар ва микроэлементларнинг сурилишига ёрдам беради. Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳаёти учун сабзавотлар ўта шифобахш ҳисобланади, айниқса қизил лавлаги.
Қизил лавлагида инсон танаси учун ниҳоятда фойдали витаминлар бор. Қизил лавлаги энг кам калорияли парҳезбоп сабзавот маҳсулоти. Парҳез тутаётган кишилар учун мазали, ширин ва очликни бартараф этувчидир. Лавлаги танани ёғ босишдан ҳимоя қилади, танадаги ёғларни эритиш хусусиятига эга бўлиб зарарли токсик моддаларни жигардан чиқариб юборади. Қизил лавлаги инсон танасидаги чарчоқ ва хорғинликни қолдирувчи кучли восита ҳисобланади. У кайфиятни кўтаради ва танага қувват бағишлайди. Мутахассислар уни жисмоний ва ақлий толиқиш даврида истеъмол қилишни тавсия этишади. Қизил лавлаги хомиладор аёллар учун фойдали маҳсулот. Таркибидаги фолий кислотаси хомилани ҳар хил касаллик ва иллатлар ривожланишидан бола муддатидан олдин (чала) туғилишидан ҳимоялаб туради. Қизил лавлаги магний ва темир моддаларига бой бўлганлари учун инсонни камқонлик касаллигидан сақлайди.