Турли хил касалликларни ҳалқ табобати тавсияларига асосан мўмиё ёрдамида даволаш

Издательство «Sano-standart»
Автор Феруза Иноғомжонова
Формат 60х84 1/16
Страница 64
ISBN 978-9943-4619-3-2
Год 2016

Ушбу китобда мўмиёнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида тажрибадан ўтган маълумотлар тўпланган.
Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга хотиржамлик тилаймиз.

Категория: Метка:

Описание

Описание

«Мўмиё» – юнонча сўз бўлиб, «бадан (организм)ни сақловчи – муҳофаза этувчи» деган маънони англатади. Араблар мўмиёни «ароқул джибол» (тоғ шираси), бирмаликлар «чао туи» (тоғ қони), мўғул ва тибетликлар «барашун» (қоя шираси), туркманлар «мўмногай», айрим тоғлик жойларда қиём ёки «зогх» деб аташади. Қарийб уч минг йиллик тарихга эга «Мўмиё» сўзининг икки хил таъбири мавжуд: Муҳаммад Ҳусайинхон Алавий (1857) таъбирича, юмшоқ эрувчан, мумсифат, яъни «мумилойин» – мулойим сўзидан, Берунийнинг фикрича, мўмиё Эрондаги Абин қишлоғи яқинидаги ғордан топилганлиги учун «мум Абин» – Абин мўмиёси маъносидан келиб чиққан. Ўзбекларда мўмиё сўзига «асил» сўзи қўшилиб, «мўмиё-асил», яъни «ҳақиқий (тоза) мўмиё» деб юритилади. Жуда қадим замонлардан бери мўмиё табобат соҳасида ишлатиб келинади. Энг такомиллашган универсал дори воситаси деб тавсифлаган. Унинг хоссалари қадимги манбаларда шундай деб таърифланади: «Мўмиё бутун танага ва айниқса, юракка қувват беради, бод изларини йўқотади. Унинг келиб чиқиши ҳақида кўплаб хилма-хил фикрлар мавжуд.