Нафас олиш тизимидаги турли хил касалликларни халқ табобати тавсияларига асосан даволаш

Издательство «Sano-standart»
Автор Феруза Иноғомжонова
Формат 60х84 1/16
Страница 80
ISBN 978-9943-4619-7-0
Год 2016

Ҳазрат Алишер Навоий нафас олиш ва нафас чиқариш икки улуғ неъмат бўлиб, бунинг ҳар иккисига ҳам шукр лозим эканини таъкидлайдилар.
Бу неъматни авайлаб-асраш учун нималарга эътибор беришимиз ҳақида билмоқчи бўлсангиз ушбу китобдаги маълумотлар билан тинишиб чиқишни тавсия этамиз.

Категория: Метка:

Описание

Описание

Ҳаёт – саломатлик уни асранг!

Нафас олиш тизимда учрайдиган
касалликлар

Ҳар қандай эркин нафас олиш бузилиши касаллик ҳолати ҳисобланади – уни даволаш шарт. Бундай касалликларга қуйидагилар киради:
юқори нафас йўллари касалликлари: оддий тумов, ринит, синусит, гайморит;
бронх касалликлари: ўткир ва сурункали бронхит, бронхиал астма;
ўпка яллиғланиши: зотилжам, сил, сурункали ўпка обструктив касаллиги.
Нафас етишмовчилигига инфекциялар, сурункали яллиғланишлар, кистоз ва шишга оид ўсимталар сабаб бўлиши мумкин. Болаларда нафас йўлларига ёт жисм тушиши хавфи кўпроқ кузатилади. Катталарда бурун пойдевори қийшайиши натижасида нафас олиши қийинлашади.
Ҳаво танқислигига яна бир омил аденоид бўлиши мумкин. Авваллари улар фақат болаларда бўлади, деган хато фикр мавжуд эди. Катталарда эндос-копик текширувсиз уни аниқлашнинг имкони йўқ. Чунки, уни пайпаслаб ёки ҳиқилдоқ кўзгуси ёрдамида кўриб бўлмайди. Боз устига, катталарда аденоидга кўпинча шамоллаш, хуррак ва апноэ (ухлаётганда нафаснинг қисқа вақтга тўхтаб қолиши), гипертония, юрак етишмовчилиги сабаб бўлади. Иккинчи ва учинчи даражадаги аденоид аллергикларнинг аҳволини сезиларли даражада ёмонлаштириши ва эшитиш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин.
Нафас олиш тизимидаги хасталикларига учраганда, вақтни ўтказмай шифокор ҳузурига шошилмоқ керак. Тегишли кўрсатмалар олмагунча, ўзбошимчалик билан турли дорилардан фойдаланиш, ташхис қўйилишини қийинлаштириши ва бемор ҳолатини оғирлаштириб, даволаниш чўзилиб кетишига олиб келади.
Қадим халқ табобатига асосланиб, нафас олиш йўлларидаги турли хасталикларга қарши курашиш учун ҳам ташхис аниқланмоғи лозим. Бундай касалликларни даволаш учун халқ табобатида жуда кўп воситалар тавсия қилинган, фақат эҳтиётлик билан фойдаланиш талаб қилинади. Тавсияларни танлаш чоғида қийинчиликларга учраганда, соғлом ақл билан фикр юритиб, зарарли вазиятларнинг олди олинишига эътибор қаратмоқ лозим.
Тавсия қилинаётган кўпгина воситалар касаллик-ларни даволаш билан бирга, уни озиқлантиради, мик­роблардан, ўлик тўқималардан тозалайди, тетиклантиради.
Доривор гиёҳларнинг кўпчилиги вақт синовидан муваффақиятли ўтган бўлса ҳам турли хасталиклар учун фойдаланиш чоғида албатта эҳтиёткорлик зарур. Негаки, ҳали-ҳамон замонавий тиббиётда ҳам аниқ фанлар доирасида ҳам уларнинг барча хусусиятлари буткул очилмаган.

Муаллиф Иноғомжонова Феруза Шокировна,
«Билим ва интеллектуал салоҳият»
МЧЖ бош эксперти, шифокор